Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сайловларда оммавий ахборот воситаларининг фаолияти бўйича махсус қўлланма чоп этилди

×

 2019-10-14 15:08:14    199

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда ягона сайлов кодекси ишлаб чиқилиши муносабати билан ҳамда бўлажак сайловлар олдидан махсус “ Сайлов комиссияларининг ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситаларининг сайловлар жараёнидаги фаолияти” номли қўлланма чоп этилди. 

Республика журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлиги ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўмагидаги “Сайлов компаниясини ёритишда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг имкониятини такомиллаштириш масалалари” лойиҳаси доирасида тайёрланган қўлланма журналистлар, ахборот хизматлари вакиллари, медиа-экспертлари ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган.

Рисолада сайловолди ташвиқотларини ОАВда ёритиш жараёнида энг кўп учрайдиган камчиликлар ва уларни бартараф этиш усуллари, сайлов кампаниясини ёритишда журналист этикаси, сайлов кампанияси фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда сайлов комиссиялари ахборот хизматларининг роли бўйича кўрсатмалар берилган. 

Қўлланма сайловолди ташвиқотлар, сиёсий тадбир давомида тарқаладиган сохта хабарлар ва уларга қарши курашиш усуллари, факт чекинг ҳақида маълумотлар берилгани ҳам аҳамиятлидир.

Қўлланма муаллифлари Ўзбекистон жаҳон тиллари Университети, халқаро журналистика факультети доценти Беруний Алимов ҳамда журналистлар Қобил Хидиров ва Анора Содиқовалардир.

Доцент Беруний Алимовнинг қайд этишича, ҳозирда қўлланма Олий ўқув юртларида журналистика таълими йўналишларида кенг фойдаланилмоқда.

ЎзА