Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўштепа тумани ҳокимининг 2019 йил 20 сентябр кунги № 4718 сонли қарори

×

 2019-09-26 10:58:41    225

PDF yuklash
Chop etish


2019  йил 20 сентябр                                    № 4718

  Ижтимоий муҳофазага муҳтож  ва иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги  Қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари  тўпламлари, 2013 йил, 41-сон  543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари  тўпламлари, 2013 йил, 18-сон, 233-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарорига асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида:

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, ҳамда 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 7739 нафарини ташкил этадиган 779 нафар (10,0) фоизгача миқдорида, шу жумладан:

        ўн тўрт ёшгача болалари  ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар  учун 8,3 фоиз (65 киши);

умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 43,9 фоиз (342 киши);

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 6,0 фоиз (47 киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун 30,0 фоиз (234 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гурух ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 47 та бўлганлиги сабабли, келгусида 187 та иш ўрни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам микдори  белгиланган корхона ва ташкилотлар рўйхати 3-иловага асосан  тасдиқлансин.

туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4,6 фоиз (36 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 5,8 фоиз (45 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 1,3 фоиз (10 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

Ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобига олинган холда) берадиган иш ўринлари;

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобига олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарига, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар;

Мухандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, хуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, хамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача хайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, ЭХМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг  рахбарларига;  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини ташкил этилишини таъминлаш;

Йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида
25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот  берилсин;

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот ҳамда хисоботини бериш; 

Ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиш; 

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимнинг қарорини бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш           ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш  қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эгадир белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин; 

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Нишонов) бир хафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган вазифаларни ташкилот рахбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга киритилсин.

9. Мазкур қарор “Истиқбол йўли” газетасида (У.Худойберганова) расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 08 октябрдаги 1475-сонли қабул қилинган қарори
2019 йил 31 декабр кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

12. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Таниқулов зиммасига юклатилсин.

  Қўштепа  туман ҳокими:                                        И.В.Новиков